Соҳибжон Муродов Давактивга директор бўлди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан Соҳибжон Ғофуржонович Муродов Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг матбуот котиби маълум қилди. 

Маълумот учун, Соҳиб Муродов 1987 йилда туғилган, маълумоти олий. 2010 йилда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтини, 2015 йилда Банк-молия академиясини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Ракат филиали жамғарма касса кассири сифатида бошлаган. У 2013-2017 йиллар давомида Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси бош мутахассиси, бўлим бошлиғи ўринбосари, бўлим бошлиғи в.в.б лавозимларида ишлаган. Шунингдек, 2017-2021 йиллар оралиғида Ҳисоб палатаси етакчи инспектори, бош инспектор вазифасини бажарган. У 2021 йилдан бери “Электрон онлайн-аусионларни ташкил этиш маркази” АЖ директори сифатида фаолият юритаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 27 январь куни Давлат активларини бошқариш агентлигининг аввалги директори Акмалхон Ортиқов ишдан олинганди. Мазкур агентликнинг мансабдор шахслари бозор қиймати камида 250 миллиард сўмлик ер участкасини ёпиқ аукционга чиқариб, 120 миллиард сўмга сотиб юборгани аниқланган. Комплаенс хизмати, Давлат хавфсизлик хизматига Давлат активлари агентлигининг мансабдорларига қўзғатилган жиноят иши тергов гуруҳига Хавфсизлик хизматининг иқтисодий масалаларга масъул тузилмаларидан ҳам мутахассисларни жалб қилиш топширилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Давлат активларини бошқариш агентлиги Соҳибжон Муродов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг