“Hyatt Regency Tashkent” меҳмонхонаси сотилди

Жамият

image

“Пойтахт қурилиш ва хизмат” МЧЖнинг ҳисобида турувчи “Hyatt Regency Tashkent”  меҳмонхонасининг 100 фоиз давлат улуши 87 миллион доллар эвазига “Abu Dhabi Uzbek Investment” МЧЖ қўшма корхонасига сотиш бўйича келишувга эришилди. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, сотув жараёнида “KPMG Valuation and Consulting” МЧЖ халқаро консалтинг компанияси Давлат активларини бошқариш агентлигининг хусусийлаштириш бўйича консультанти вазифасини бажарган. Акциялар пакетини мустақил баҳолаш халқаро баҳоловчи компания – "PricewaterhouseCoopers" МЧЖ томонидан амалга оширилган.

Халқаро консультант ва Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан хусусийлаштириш жараёни доирасида ҳам маҳаллий, ҳам халқаро даражада кенг кўламли маркетинг ишлари амалга оширилган. Жумладан, инвестиция тизерлари консультантнинг дунёдаги минтақавий офислар тармоғи орқали турли хорижий инвесторларга юборилган.

Натижада, Америка, Осиё, Европа ва Ўзбекистондаги инвесторлардан сотиб олиш бўйича 5 та ариза келиб тушган. Шундан сўнг, сотиб олишга даъвогарлар орасида  “гўзаллик танлови” ўтказилган, яъни  таклифлар орасида энг маъқулини танлаб олиш жараёни бошланган. Харидорлар ичида “Abu Dhabi Uzbek Investment”нинг  таклифлари бошқаларникидан афзалроқ кўрилган.

Таъкидланишича, “Abu Dhabi Uzbek Investment”  меҳмонхонани харид қилиш учун келишилган пулдан ташқари, 12 миллион долларлик ивестиция киритиш мажбуриятини ўз зиммасига олган.

Олди-сотди шартномаси Битимнинг тегишли шартлари келишилганидан сўнг, “Пойтахт қурилиш ва хизмат” МЧЖ ва “Hyatt International” ўртасида 2013 йилда тузилан шартномага мувофиқ Hyatt International Limited (Europe Africa Middle East) халқаро меҳмонхона бошқаруви тармоғи томонидан ғолиб маъқуллангандан кейин имзоланади.

Маълумот учун, “Abu Dhabi Uzbek Investment” (БАА-Ўзбекисон) 1 миллиард АҚШ долларига тенг капиталга эга бўлган инвестисия компанияси ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Давлат активларини бошқариш агентлиги “Abu Dhabi Uzbek Investment” “Hyatt Regency Tashkent”

Баҳолаганлар

351

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг