Сирдарёда ЙПХ ходими машинада аёлни уриб ўлдирди (видео)
3-саҳифа
−
17:40 7916 1 дақиқа
Кеча, 31 декабрь куни Сирдарё вилоятида 38 ёшли аёл йўл-патруль хизмати ходими машинада уриб юбориши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ’га марҳуманинг яқинлари маълум қилди.
Уларнинг билдиришича, тонгги соат 6:30 ларда Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳри “Янгибозор” маҳалласи ҳудудида йўл-патруль хизмати ходими машинада йўлни кесиб ўтаётган 1987 йилда туғилган аёлни катта тезликда уриб юборган. Аёл йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида воқеа жойида вафот этган. Унинг яқинларининг айтишича, аёлнинг 3 нафар фарзанди бор.
Маълумотларга кўра, марҳума соат 06:55 да клиник ўлим ҳолатида шифохонага олиб борилган. Шифокорлар томонидан барча чоралар кўрилганига қарамай, соат 07:50 да биологик ўлим қайд этилган. Унга “очиқ бош мия жароҳати, мия қон қуйилиши гумони, суяклар синиши, ички қон кетиш ва кўплаб ҳаёт билан номутаносиб шикастлар” ташхиси қўйилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилояти Бекобод туман Ички ишлар бўлими Жиноят қидируви бўлими тезкор ходими 43 ёшли эркакни машинасида уриб кетиши оқибатда эркак вафот этгани, шунингдек, ИИО ходими марҳумнинг мурдасини дарёга оқизиб юборгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025