Сирдарёда йигит 19 ёшли қизнинг яланғоч расмларини тарқатмаслик учун 48 млн сўм сўради (видео)
3-саҳифа
−
11:45 8512 1 дақиқа
Сирдарё вилоятида 19 ёшли қизнинг яланғоч расмларини тарқатмаслик учун 48 миллион сўм пул сўраган эркак ушланди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Маълум бўлишича, Янгиер шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида Сирдарё вилояти Ховос туманида яшовчи 1998 йилда туғилган фуқаро, 2006 йилда Наманган вилояти Норин туманида туғилган фуқарога тегишли шахсий суратларни ижтимоий тармоқларда тарқатиб юбориш билан таҳдид қилиб, пул талаб қилган.
Тезкор тадбир давомида гумонланувчи мазкур шахсга тегишли шахсий суратларни ўчириш ва уларни тарқатмаслик эвазига талаб қилинган 48 млн сўм пулдан 10 млн сўмни олаётган вақтида тадбир иштирокчилар томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Шунингдек, гумонланувчи шахс бундан олдин ҳам бошқа шахсларнинг шахсий фото ва видео тасвирларни ижтимоий тармоққа жойламаслик эвазига пул ундириб келгани ҳам маълум бўлган. Айни пайтда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятида ўзи билан ишқий муносабатда бўлган аёлнинг расм ва видеоларини ижтимоий тармоқларда тарқатмаслик эвазига пул талаб қилган эркак қўлга олинганди.
Алиқулов Жавоҳир
Live
Барчаси