Сирдарёда сохта МИБ ходими қўлга тушди

Олам

image

Сирдарё вилоятида ижро ишлари бўйича 10,2 млн сўмлик қарздорликни ёпиб бериш эвазига 4 млн сўм олган сохта Мажбурий ижро бюроси ходими ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Сирдарё вилояти бошқармалари ИИВ Сирдарё вилояти Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Олинган маълумотларга кўра, С.Т. исмли фуқаро ўзини давлат ижрочиси деб таништириб, фуқаро Б.А. дан бюро органларидаги танишлари орқали ижро ишлари бўйича 10,2 млн сўмлик қарздорлигини бартараф қилиб бериш эвазига 4 млн сўм пул талаб қилган.

Кеча, 15 апрель куни ўтказилган тадбирда С.Т. фуқаро Б.А. дан 4 млн сўм пул олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган. Ўрганишда қўлга олинган С.Т. Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросида ишламаётгани аниқланган.

Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан C.Т. га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 1-қисми ва 28, 211-моддаси (пора бериш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Сергели туманида ўзини Давлат хавфсизлик хизмати ходими деб таништириб, муаммони ҳал қилиб бериш эвазига 30 минг доллар талаб қилган шахс ушланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

пора фирибгарлик Сирдарё Мажбурий ижро бюроси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг