Сирдарёда шифокор билан жанжаллашган эркак қамалди (видео)
3-саҳифа
−
15 Ноябрь 5677 2 дақиқа
Сирдарё вилоятида аёлини текшираётган шифокор билан жанжаллашган эркак 15 суткага қамалди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 9 ноябрь куни соат 00:25 да Мирзаобод туман ИИБ га “102” хизмати орқали туман ҳудудида жойлашган Сирдарё вилояти Юқумли касалликлар шифохонасида кўрикка келган беморнинг яқинлари жанжал қилаётгани ҳақида хабар келиб тушган.
Мирзаобод тумани ИИБ профилактика инспекторлари воқеа жойига борганда бемор Д.Х.ни турмуш ўртоғи С.Х. ва ўғли А.Х.лар шифохонага олиб келгани, навбатчи шифокор Р.Б. беморни кўрикдан ўтказиш жараёнида қўлидан ушлаб, ўтиришга ёрдамлашиб, унинг қорин соҳасида оғриқ бор-йўқлигини аниқлаш мақсадида қўли билан босиб кўрган вақтида унинг турмуш ўртоғи рашк қилиши оқибатида шифокор билан ўзаро жанжаллашгани аниқланган.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширувлар давомида шифокор Р.Б. суд тиббий экспертизасидан ўтказилиб, шифокорда тан жароҳати ёки уларнинг излари мавжуд эмаслиги аниқланган.
Олиб борилган терговга қадар текширувлар натижасига кўра, тўпланган ҳужжатлар Жиноят ишлар бўйича Мирзаобод туман судида кўриб чиқилиб, фуқаро С.Х. Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) ҳамда 197-7- моддалари (тиббиёт ходимининг қонуний тиббий фаолиятига тўсқинлик қилиш) талабларини бузган деб топилиб, унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор қамалганди.
Live
Барчаси