“Улуғ”нинг Malibu-2 машинасини ёқиб юборган қиз ушланди (видео)
Жамият
−
19 Июнь 2020
63224Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида доимий рўйхатда турувчи 26 ёшли З.Б., ўзганинг мол-мулкини қасддан нобуд қилишни мақсад қилади. Шу ниятда 2020 йилнинг 18 июнь куни тахминан соат 04:30 ларда ўзганинг машинасини ёқиб юборади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Воқеа қуйидагича содир этилади: З.Б. Тошкент тумани, “Файзобод” маҳалласи ҳудудидаги фермер хўжалиги дала майдони яқинида МЧЖ балансидаги 2019 йилда ишлаб чиқарилган қора рангли “Malibu-2” русумли автомобилини ёқиб юбориб, нобуд қилади.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан З.Б.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 173-моддаси 2-қисми “в” банди (Мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш, ушбу ҳаракат кўп миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилган бўлса) ва 227-моддаси 1-қисми (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни, автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш) билан қўзғатилган.
Маълум қилинишича, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси