Андижонда Labo Malibu-2 билан тўқнашди
Crime
−
15:51 847 1 minute
Бугун, 26 октябрь куни Андижон шаҳридаги Бобур шоҳ кўчасида Labo ва Malibu-2 автомашиналари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Андижон вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, соат 12:40 ларда 2004 йилда туғилган Я.А. бошқарувидаги Labo иккинчи даражали йўлдан асосий йўлга чиқишда Malibu-2 га йўл бермагани сабабли автомобиллар тўқнашган.
Ҳодиса оқибатида Labo ҳайдовчиси тан жароҳати олган ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Андижон филиалига мурожаат қилган.
Билдирилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятининг Булоқбоши туманида ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинаси йўлдан чиқиб кетиб, турар жойларга зарар етказгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
All