Сирдарёда газ портлаши оқибатида 2 киши вафот этди (видео)

3-саҳифа

image

Сирдарёдаги хонадонда газ портлаши оқибатида 2 киши вафот этди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълум қилди.

Жорий йилнинг 15 январь куни соат 14:50 да Ховос тумани “Қаҳрамон” маҳалласида жойлашган 2 қаватли бинода газ портлаган. Оқибатда 2 та хонадоннинг қурилиш конструкцияларига шикаст етган.

Воқеа жойига вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ёнғин-қутқарув отряди зудлик билан етиб бориб, қидирув-қутқарув ишларини олиб борган. Ушбу ҳодисада икки нафар фуқаро вафот этган. Бир нафар фуқаро тан жароҳати олиб, шифохонага жойлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Намангандаги хонадонлардан бирида газ портлаши оқибатида 2 киши куйиш жароҳатини олгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сирдарё портлаш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг