Сирдарёда фермерларнинг 2 гектардан ери ёшларга бўлиб берилади

Жамият

image
Ҳамма жойда ўғрилик – Президент коррупцияга ботганларнинг рўйхати тузилишини айтди north_east

Ҳамма жойда ўғрилик – Президент коррупцияга ботганларнинг рўйхати тузилишини айтди

Сирдарё вилоятида ёшларга 0,5 гектардан ер берилади. Уларга бериладиган ер фермерлардан олинади. Кеча, 27 январь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ёшлар бандлиги масаласида ўтказган йиғилишда шу ҳақда топшириқ берди.

QALAMPIR.UZ мухбирининг маълум қилишича, йиғилишда Президент Сирдарё ҳокими Ғофуржон Мирзаевдан вилоятдаги фермер хўжаликлари сони ҳақида маълумот сўради.

Вилоят ҳокимига кўра, айни пайтда Сирдарёда 2684 та фермер хўжалиги бор. Улар ўртача 80 гектардан ер майдонига эга.

Президент бу маълумотдан сўнг вилоят ҳокимига ҳар бир фермер 2 гектардан ерини 4 нафар ёшларга бўлиб бериши бўйича топшириқ берди. Ёшлар ўзига берилган ерларда истаган маҳсулотини етиштириши мумкин бўлади.

“Ҳар бир фермер 2 гектардан ерини ярим гектардан қилиб, 4 нафар ёшларга бўлиб берсин. Улар бу ерга истаган экинини эксин, ҳеч ким аралашмайди. Шу орқали камида 10 мингдан ортиқ ёшларни иш билан банд қилган бўламиз”, деди Мирзиёев.

Шунингдек, йиғилишда ҳар 10 гектар экин еридан 1 гектарини ёшларга деҳқончилик учун ажратиш тартиби жорий этилиши белгиланди.


Мақола муаллифи

Теглар

ер

Баҳолаганлар

52

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг