Ҳамма жойда ўғрилик – Президент коррупцияга ботганларнинг рўйхати тузилишини айтди
Жамият
−
28 Январь 2021
9909Ўзбекистонда бир ой давомида туманларда коррупция сабаблари ўрганилиб, ташхис қўийилади. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 27 январь куни Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошевга шундай кўрсатма берди.
“Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев бир ойдан кейин Коррупцияга қарши кураш бўйича Миллий кенгаш йиғилишини ўтказади. Шу вақт ичида у ҳар бир туманга ташхис қўяди, нега “касалланган”, нега “тузалмаяпти”, ким уларни қўллаб-қувватлаяпти”, деди давлат раҳбари.
Президент Сирдарёда янги иссиқлик электр станцияси қурилиши бошлангани ҳақида гапириб, энергия тизими 30 йил эпақага келтирилганда, муаммо бўлмасди дея қўшимча қилди. Шавкат Мирзиёев сўзида давом этиб, коррупция муаммоси ҳақида шундай деди:
“Сувга, светга шунча қарз олинди. Ҳамма жойда ўғрилик. Мактаб, коллеж ва йўллар қурилишида ҳам. Ҳамма жойда коррупция. Бу боғча эмас. 35 миллионлик аҳолини боқиш керак”.
Президент Бош прокурорга коррупцияга ботган одамларнинг рўйхатини тузишига кўрсатма берди ва уларнинг масаласи кейин кўриб чиқилишини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур йиғилишда Президент кераксиз мажлис ўтказадиган амалдорлар ишдан бўшатилишини айтиб, огоҳлантирганди.