Сирдарёда эркак ёш болани калтаклади (видео)
3-саҳифа
−
10 Май 8032 1 дақиқа
Бугун, 10 май куни ижтимоий тармоқлар орқали Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида эркак ёш болага куч ишлатгани акс этган видеотасвирлар тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси муносабат билдирди.
Қайд этилишича, ушбу воқеа Сирдарё вилояти ИИБ масъуллари томонидан ўрганилган. Ўрганишлар давомида видеотасвирдаги ҳолат иштирокчиларининг шахсига аниқлик киритилиб, қонуний тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилгани аниқланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Гулистон шаҳар ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида 18 ёшли қиз келишмовчилик оқибатида севган йигити томонидан калтакланган эди. Жанжал вақтида йигит қизга тан жароҳати етказган. Оқибатда жабрланувчи шифохонага мурожаат қилган. Ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.