Тошкентда 21 ёшли йигит севган қизини кўчада судраб, калтаклади

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида кўчада 18 ёшли қиз севган йигити томонидан калтаклангани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси маълумот берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 14 апрель куни тахминан соат 11:50 ларда Мирзо Улуғбек тумани Мирзо Улуғбек кўчасида 2003 йилда туғилган С.А. ўзининг таниши 2006 йилда туғилган А.Ж. билан келишмовчилик оқибатида тортишиб қолгани сабабли унга куч ишлатган. Жанжал вақтида С.А. қизга тан жароҳати етказган. Оқибатда жабрланувчи шифохонага мурожаат қилган.

Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятида эркак тушида аёлининг ўзига нисбатан хиёнат қилганини кўриб, ухлаб ётган хотинини ўлдирганди. Уч боланинг отаси бўлган судланувчи Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан 16 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Мирзо Улуғбек

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг