Сирдарёда Cobalt юк машинаси билан тўқнашиб, ёниб кетди

3-саҳифа

image

Бугун, 18 апрель куни Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманида Cobalt юк автомобили билан тўқнашиб ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, соат тахминан 07:35 да  Оқолтин тумани Сардоба шаҳарчаси худудидан ўтган А-373 йўлининг 4-километрида, фуқаро О.С. бошкарувида бўлган Cobalt русумли автомобиль ва юк автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз бериши оқибатида ёнғин содир бўлган. Ёнғиндан Cobalt автомобилининг олд капот ва салон қисми ёниб зарарланган.

Воқеа жойига зудлик билан Оқолтин тумани ФВБдан 2 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб борган ва ёнғин тўлиқ бартараф этилган. Ҳодиса оқибатида инсонларнинг ўлими ва тан жароҳати олиш ҳолатлари кузатилмаган.

Ҳозирда ФВБ ҳамда ИИБ ЙҲХБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Сурхондарё вилоятининг Ангор туманида юз берган ЙТҲда иккита машина ёниб кетди. Фожиада 3 киши ҳалок бўлди. Шунингдек, Жиззахда ҳам ЙТҲ оқибатида машина ёниб кетди ва бир киши ҳалок бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ ёнғин

Баҳолаганлар

88

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг