Сурхондарёдаги ЙТҲда уч киши ёниб кетди

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 14 апрель куни Сурхондарё вилоятининг Ангор туманида уч кишининиг ўлими билан якунланган мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизмати хабар берди.

ЙТҲ 4Р-102 автомобиль йўлининг Ангор тумани ҳудудидан ўтувчи қисмида юз берган. Ангор-Жарқўрғон йўналишида ҳаракатланаётган Nexia-3 машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган ва қарама-қарши йўналишдан келаётган Nexia-3 билан тўқнашган.

Тўқнашув пайтида машиналардан бирида ёнғин юзага келган. Оқибатда унинг ҳайдовчиси О., йўловчи сифатида кетаётган 23 ёшли йигит Қ. ва унинг 23 ёшли турмуш ўртоғи А.Ю. машина билан бирга ёниб кетган ва оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ

Баҳолаганлар

605

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг