Жиззах вилоятининг Зафаробод туманида иккита енгил автомобиль тўқнашиши оқибатида ёнғин келиб чиқди ва оқибатда бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ФВБ Матбуот хизмати маълум қилди.
ЙТҲ кеча, 17 апрель куни 19:00 ларда 4П-190 автомобиль йўлининг Жиззах вилоятининг Зафаробод тумани ҳудудидан ўтувчи қисмида юз берган. Зафаробод-Пахтакор йўналишида ҳаракатланаётган Nexia-2 машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши ва қарама-қарши йўналишдаги Nexia-3 машинаси билан тўқнашуви натижасида машинада ёнғин келиб чиққан.