Сирдарёда автобус 3 та енгил автомобиль билан тўқнашди
Жамият
−
01 Апрель 5228 1 дақиқа
Бугун, 1 апрель куни Сирдарё вилояти Оқолтин туманида йўловчи ташувчи автобус 3 та машина билан тўқнашиб кетди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, соат 16:15 лар атрофида Сирдарё вилояти Оқолтин тумани “Аҳиллик” МФЙ ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 925-километрида Термиз-Тошкент йўналишида Nexia, Matiz ва Cobalt русумли енгил автомобиллар ҳамда Yutong русумли автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Қайд этилишича, ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.
“Ҳодиса жойида ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятида Howo, Зил, Cobalt ва Nexia русумли автомобиллар ўртасида йўл-транспорт ҳодисаси юз берганди. Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси натижасида ҳаракат иштирокчилари соғлиғига зиён етмаган. Транспорт воситалари техник шикастланган.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь