Сирдарёда 3 киши ўлдирилиб, ёқиб юборилди

3-саҳифа

image

Сирдарё вилоятининг Сирдарё туманидаги уйларнинг бирида содир бўлган ёнғиндан кейин 3 кишининг жасади қотиллик аломатлари билан топилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ’га хабар берди.

Бир аёл ҳамда вояга етмаган бола ва қизнинг жасади кеча, 27 апрель куни соат 02:55 ларда топилган.

Жиноятни фош этиш мақсадида прокуратура ҳамда ички ишлар органлари ходимларидан иборат тезкор-тергов гуруҳи томонидан кўрилган зарур чоралар натижасида гумонланаётган шахс қўлга олинган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “а”, “ж” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилиб, содир этилган ҳодисанинг сабаблари аниқланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Сирдарёда турмуш қурганидан кўп ўтмай ўз хотини ва қайнонасини ўлдирган эркак 24 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

қотиллик Сирдарё

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг