Сирдарёда 13 яшар бола қариндошини ўлдирди
3-саҳифа
−
28 Октябрь
13412Ижтимоий тармоқларда Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида 13 ёшли мактаб ўқувчиси қариндошини сўйиб ташлагани ҳақида хабарлар тарқалди. QALAMPIR.UZ ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов билан боғланди.
Унинг маълум қилишича, 18 октябрь куни Сирдарё вилояти Боёвут туманида яшаган 23 ёшли Ф.Ж. исмли эркакнинг мурдаси Гулистон шаҳар “Навбаҳор” маҳалласи ҳудудидаги каналнинг ташландиқ жойидан топилган. Аниқланишича, вояга етмаган Ш.А. (ўғил бола) ўша куни “Дўстлик” ва “К-3” канали оралиғидаги ташландиқ жойдан ўтиб кетаётган вақтида узоқ қариндоши Ф.Ж. уни чақириб, қўлидаги пичоқ билан уни ўлдиришини сўраган. Ш.А. буни рад қилганидан сўнг, Ф.Ж. вояга етмаган Ш.А.ни қўрқитганлиги боис, вояга етмаган Ш.А. Ф.Ж.ни пичоқ билан қасддан ўлдирган.
Маълумот ўрнида, марҳум Ф.Э. руҳий касалликлар диспансерида “параноид шизофрения эпизодик кечиши” ташхиси билан рўйхатда турган.
Мазкур ҳолат юзасидан 18 октябрь куни Сирдарё вилояти прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Самарқанд вилоятида севгилисини ўлдирган 28 ёшли эркак 17 йилга озодликдан маҳрум этилганди. Сурхондарё вилоятида эса ўз онасини болта билан чопиб ташлаган эркак 18 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.
LiveБарчаси