Сирдарёда ҳайдовчиси ухлаб қолган Lacetti темир тўсиққа урилди (видео)

3-саҳифа

image

Бугун, 30 июнь куни ижтимоий тармоқларда Lacetti ҳайдовчиси рулда ухлаб қолиши оқибатида темир тўсиққа бориб урилгани айтилган хабарлар тарқалди. Мазкур хабарлар юзасидан вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси муносабат билдирди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 19 июнь куни тонгги соат 5:40 ларда Сирдарё вилояти Оқолтин тумани ҳудудидан ўтувчи халқаро аҳамиятдаги А-373 автомобиль йўлининг 116-километрида Lacetti русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси руль бошқарувини йўқотиши оқибатида йўлни иккига ажратиб турувчи темир тўсиққа бориб тўқнашган.

Оқибатда ушбу йўналиш бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган Yutong русумли транспорт воситаси Lacetti'га бориб тўқнашган.

Билдирилишича, ЙТҲ оқибатида Lacetti'да йўловчи сифатида кетаётган 1 нафар йўловчи тан жароҳатлар олиб, туман тиббиёт бирлашмасига етказилган. Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилояти Пискент тумани ҳудудидан ўтган Тошкент-Бекобод йўлида ҳайдовчи рулда ухлаб қолиши оқибатида унинг ўзи ва яна бир йўловчи ҳалок бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Сирдарё

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг