Сирдарё туманига ҳам ҳоким тайинланди
Жамият
−
28 Февраль
5148Бугун, 28 февраль куни Сирдарё тумани Халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Азизбек Маҳаммадқул ўғли Турдимуродов Сирдарё туманига ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов иштирок этаётган сессия ишида ташкилий масала кўриб чиқилган. Депутатлар томонидан шу кунга қадар Сирдарё вилояти ёшлар ишлари агентлиги бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган Азизбек Турдимуродов номзоди туман ҳокими лавозимига тасдиқланган.
Маълумот ўрнида Азизбек Турдимуродов 1994 йил Сирдарё вилояти, Боёвут туманида туғилган. 2019 йил Тошкент ахборот технологиялари университети, 2022 йилда эса Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтини тамомлаган. Мутахассислиги ахборот технологиялари ва сервис, лойиҳаларни бошқариш.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Олимжон Ўрозалиевич Жўраев Гулистон туман ҳокими этиб тайинланганди.