Сирдарё ҳокими Президент топшириғи билан боёвутлик отахонга уй совға қилди
Жамият
−
10 Май
7881Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига кўра боёвутлик отахонга Гулистон шаҳридан уй совға қилди. Бу ҳақда ҳокимлик матбуот хизмати хабар берди.
Давлат раҳбари 8 май куни Мудофаа вазирлигининг Марказий ҳарбий клиник госпиталига бориб, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олганди. Ўшанда у боёвутлик отахон билан суҳбатлашиб, унинг илтимосига биноан отахонга уй совға қилинишини билдирган. Президент вилоят ҳокимига қўнғироқ қилиб, отахонга Гулистондан уй беришни буюрган.
Вилоят ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев Президент топшириғидан сўнг, отахонга уй совға қилди.
101 ёшли отахон Ўскан ота Ҳожиманов айни пайтда даволанаётгани боис, хонадон унинг келини ва набираларига топширилди. Шунингдек, ҳоким госпиталда ҳам бўлиб, отахонни табриклаган, янги хонадон ҳужжатлари ва калитини берган.