Си Цзиньпин Путинга сим қоқди
Олам
−
08 Август 5983 1 дақиқа
Хитой раҳбари Си Цзиньпин Россия Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда “Синьхуа” хабар берди.
Мулоқот чоғида Си Цзиньпин Пекин Москва ва Вашингтон ўртасидаги алоқаларни давом эттиришни олқишлашини айтган. Хитой ҳам тинчликни мустаҳкамлаш ниятида. Таъкидланишича, суҳбат Россия ташаббуси билан бўлиб ўтган. Аммо бошқа тафсилотлар очиқланмаган.
Бундан олдин Путин Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев ва қозоғистонлик мавқедоши Қосим-Жомарт Тўқаев билан гаплашганди. Улар билан Россия Президенти Оқ уй раҳбари Дональд Трампнинг махсус элчиси Стив Уиткофф билан ўтган учрашувни, шунингдек, Россия ва Украина ўртасидаги можаро масаласини муҳокама қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “The Hill” нашри Хитой Украинадаги урушдан фойда кўриши ва Россиянинг ғалабасини ҳам хоҳламаслигини ёзганди. Нашрга кўра, Хитой Украинадаги урушнинг узоқ давом этиши ва унинг оғир ўтишидан умид қилмоқда. Расмий Пекиннинг бундан кўзлаган мақсади шуки, можаро АҚШни Осиё муаммоларидан чалғитади. Бундай пайтда Хитой ўз таъсирини кучайтириб, Ғарбга путур етказиши мумкин.
Live
Барчаси