“Шу талабалар Иноятов ва Абдураҳмоновни даволаши керак”. Тиббиёт йўналишида супер-контракт сақлаб қолинди
Жамият
−
06 Сентябрь 2023
22159Жорий ўқув йилида ҳам тиббиёт йўналишига супер-контракт асосида талабалар қабул қилинадиган бўлди. Аммо аввалроқ Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов тиббиёт соҳасидан супер-контрактни олиб ташлаш бўйича ҳукуматга таклиф киритилганини маълум қилганди.
Кеча, 5 сентябрда Олий таълим вазирлиги 2023-2024 ўқув йили учун супер-контрактнинг минимал миқдорини эълон қилди. Ушбу маълумотномада супер-контракт асосида талабалар қабул қилинадиган йўналишлар рўйхатига тиббиёт ҳам киритилган. Ушбу соҳада умумий ҳисобда 12 йўналиш бўйича ўтиш балига 4 балдан кўп етмаган абитуриентлар оддий тўлов-контрактининг 8,10,12,15 ва ҳатто, 17 баробарини тўлаб, талаба бўлиши мумкин.
Бу ҳолатга иқтисодчи Отабек Бакиров танқидий муносабат билдирди.
“Шу талабалар “медик” бўлиб (Соғлиқни сақлаш вазири) Иноятовни, (Олий таълим вазири) Абдураҳмоновни даволаши керак”, деб ёзган иқтисодчи ўзининг Х саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда айрим талабаларнинг тўлов-контракт пуллари давлат томонидан тўлаб берилади.