Супер-контракт миқдори эълон қилинди
Жамият
−
05 Сентябрь 2023
412062023-2024 ўқув йили қабулида бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш учун 56,7 дан кам балл тўплаган, қабул чегарасига 4,05 дан ортиқ балл етмаган абитуриентлар учун супер-контракт миқдори тасдиқланди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.
Унга кўра, қўшимча қабул квотасида ўқиш истагини билдирган абитуриентларнинг биринчи ўқув йили учун амалда белгиланган тўлов-контракт қийматининг минимал миқдори асосан оддий контракт миқдорининг 8 баробари этиб вайд этилган. Бундан ташқари, баъзи йўналишларда ушбу миқдор 10, 12, 15, 17 баробарни ташкил этади. Фақатгина ҳуқуқ соҳасидаги 2 та йўналиш учун 25 баробар супер-контракт миқдори белгиланган.
Маълумот учун, қабул чизиғига 1 баллгача етмаган абитуриентлар учун контрактнинг 1,5 баробари, 1 баллдан 2 баллгача етмаганлар учун 2 баробари, 2,1 баллдан 3 баллгача етмаганлар учун 2,5 баробари ва 3,1 баллдан 4 баллгача етмаганлар учун 3 баробари миқдорида тўлов белгиланган. Юқорида келтирилган сумма фақатгина 4 дан ортиқ балл етмаган абитуриентлар учун амал қилади.
Эслатиб ўтамиз, ётоқхонадан жой олишда имтиёзга эга талабалар тоифаси эълон қилинди.
LiveБарчаси