Тиббиётда супер-контракт бекор қилиниши мумкин
Жамият
−
03 Март 2211 1 дақиқа
2026-2027 ўқув йилидан бошлаб тиббиёт йўналишларида оширилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш тартиби бекор қилиниши мумкин. Бу ҳақда тиббиёт ва фармасевтика таълими тизимини такомиллаштиришга қаратилган қарор лойиҳасида сўз боради.
Унга кўра, келгуси ўқув йилидан бошлаб тиббиёт олий таълим муассасаларининг бакалавриат босқичида оширилган контракт амалиёти тўхтатилади. Қабул жараёни шаффофлик ва сифат мезонлари асосида ташкил этилади.
Янги тартибга асосан:
- бакалавриат, магистратура ва резидентура босқичларида ҳар бир ўқув модули ҳамда давлат имтиҳонлари учун минимал ўтиш балли белгиланади;
- шифокор мутахассисликлари учун ўтиш бали камида 70 фоиз, ўрта тиббиёт ходимлари учун эса 60 фоиз этиб белгиланади;
- тор соҳа мутахассислари фақат резидентура ва магистратура орқали тайёрланади, қисқа муддатли қайта тайёрлаш курслари бекор қилинади;
- бирламчи мақсадли ихтисослаштириш курслари (интернатура)га қабул тўхтатилади.
Мазкур ўзгаришлар тиббиёт таълими сифатини ошириш ва малакали кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилгани таъкидланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент давлат тиббиёт университетида талабаларнинг ижара пули тўлаб берилмаётгани ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси