Кимларнинг контракт пуллари давлат томонидан тўлаб берилади?
Бу қизиқ
−
24 Август 2023
16494Ўзбекистонда айрим талабаларнинг тўлов-контракт пуллари давлат томонидан тўлаб берилади. Бу ҳақда 2022 йилнинг июнь ойида қабул қилинган Ҳукумат қарорида маълум қилинди.
Қарорга кўра, уларнинг махсус рўйхати шакллантирилган бўлиб, қуйидаги ҳолларда ўқишга кирган талабаларнинг контракт пуллари тўлаб берилади:
- Меҳрибонлик уйи ёки Болалар шаҳарчасида тарбияланган ўқувчи-талаба;
- “Темир дафтар”га киритилган оила фарзанди;
- ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, васийликка олинган кам таъминлаган ўқувчи-талаба;
- “Аёллар дафтари”га киритилган аёллар фарзанди;
- оила аъзоларининг камида биттаси I гуруҳ ёки ҳар иккиси II гуруҳ ногиронлиги бўлган кам таъминланган оиланинг профессионал ёки ОТМда таълим олаётган фарзанди;
- “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган оиланинг профессионал ёки ОТМда таълим олаётган фарзанди;
- ногиронлиги ёки саломатлигида нуқсони бўлган ўқувчи-талаба;
- оиласи кам таъминланган талаба.
Шунингдек. профессионал таълим ташкилотларида таълим олаётган ҳамда фаолият юритаётган давлат, нодавлат олий таълим ташкилотлари ва хорижий олий таълим муассасаларининг филиалларида таълим олаётган талабаларга ҳам контракт суммасининг бир қисми тўлаб берилади. Бу ҳолларда бакалавриатнинг кундузги, сиртқи ва кечки шаклида ҳамда магистратуранинг кундузги йўналишида талаба ўқиши зарур.
Мазкур харажатлар ёшлар етакчисининг ижобий тавсияси асосида тўлов-шартномасининг 50 фоизигача, бироқ БҲМнинг 50 баравари (16,5 млн сўм) дан ошмаган миқдорда схемага мувофиқ тўлаб берилади.
Тўлов-контракт харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш баъзи ҳолларда амал қилмайди. Агар талаба иккинчи ва ундан кейинги мутахассисликда, қўшма таълим дастурларида ҳамда табақалаштирилган тўлов-контракт асосида таълим олаётган бўлса унинг тўлов-контракти қоплаб берилмайди.
LiveБарчаси