Шуҳрат Ғаниев сенаторлар сафидан чиқарилди
Жамият
−
14 Октябрь 2020
36911Фарғона вилоятининг собиқ ҳокими Шуҳрат Ғаниев Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари қаторидан чиқарилди. Эндиликда у сенатор эмас. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси хабар берди.
МСК “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 16-моддасига мувофиқ Ғаниевни сенаторлар қаторидан чиқарди.
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига ҳамда халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгашига юборилди.
Эслатиб ўтамиз, Шуҳрат Ғаниев сентябрь ойида Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланганди.
Бу лавозимда Ғаниевгача Ўктам Барноев эгаллаб келган. У жорий йилнинг 20 сентябрь куни вафот этганди.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь