Шомуродов “Женоа”да дебют ўйинини ўтказди
Спорт
−
20 Октябрь 2020 13583 1 дақиқа
Италиянинг “Женоа” клубига ўтган Элдор Шомуродов Италия А Серияси 4-турида дебют учрашувини ўтказди. Ўйин “Верона”га қарши бўлиб ўтди.
Шомуродов янги жамоаси сафидаги биринчи ўйинда асосий таркибда майдонга тушиб, 63-дақиқага тўп сурди. Ўйинда ҳисоб очилмади (0:0).
“Женоа” бош мураббийи Роландо Маран “Верона”га қарши дурангдан (0:0) кейин Элдор Шомуродов ҳақида ҳам фикрларини билдириб ўтди.
“Мен унга ўйнаш имкониятини бердим. Бироқ ҳали унда бизнинг футбол ҳақида тушунча йўқ. У бошқа чемпионатдан келди ва бу ерда ҳаммаси қандай ишлашини билмайди. Шундай экан унга вақт керак. У сабрли бўлиши лозим. У бугун хатоларга йўл қўймади. Шунинг учун ҳам бугун унинг ўйини учун миннатдорчилик бидлираман”, дейди Маран.
“Женоа” кейинги турда Миланнинг “Интер” клубига қарши баҳс олиб боради.
Маълумот учун, Италия А Сериясида "Женоа" 4-тур якунига кўра, 3 та ўйин ўтказиб, 4 очко тўплаган. Клуб жадвалда 11-ўринни банд қилиб турибди.
Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов Россиянинг "Ростов" клубидан 9 млн евро эвазига Италияга кўчиб ўтди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025