Шомуродов Истанбулда қоладиган бўлди

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов яна икки мавсум Туркиянинг “Истанбул Башакшеҳир” клубида фаолият олиб борадиган бўлди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Шомуродов аввал ҳам “Истанбул Башакшеҳир” сафида ижара асосида тўп сурган эди. Муваффақиятли мавсумдан сўнг турк клуби ўзбекистонлик ҳужумчининг трансфер ҳуқуқини “Рома”дан тўлиқ сотиб олишга қарор қилди. Томонлар ўртасидаги шартнома 2028 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

“Клуб Элдор Шомуродовга тўқ сариқ ва бинафша рангли либосда янада катта муваффақиятлар тилайди ҳамда ушбу ҳамкорлик ҳам жамоа, ҳам футболчи учун самарали бўлишига умид билдиради”, дейилади “Башакшеҳир” матбуот хизмати хабарда.

Ўтган мавсумда Элдор Шомуродов “Истанбул Башакшеҳир” сафида барча мусобақаларда 44 та учрашувда иштирок этиб, 23 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди ва Шомуродов Туркия Суперлигасининг энг яхши тўпурари бўлганди.

31 ёшли футболчи 2026 йилги Жаҳон чемпионатида ҳам Ўзбекистон миллий терма жамоаси шарафини ҳимоя қилди. У турнирда битта гол урди ва ушбу гол гуруҳ босқичининг энг чиройли голи деб эътироф этилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шомуродовга Туркиянинг бошқа бир етакчи клубларидан бири – “Фенербаҳче” ҳам қизиқиш билдираётганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг