Шомуродов “Галатасарой”га қарши баҳсда энг юқори балл олди

Спорт

image

Кеча, 4 сентябрь куни Туркия Суперлигасининг 4-турида “Башакшеҳир” ўз майдонида “Галатасарой”га 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Мезбонлар сафида Элдор Шомуродов ва Аббосбек Файзуллаев баҳсни асосий таркибда бошлади. 

Учрашувнинг 66-дақиқасида Файзуллаев ишлаган пенальтини Шомуродов аниқ амалга ошириб, жамоасининг биринчи голини урди. Бироқ, якунда бу истанбулликларнинг ғалаба қозониши учун етарли бўлмади.

Учрашув якунига кўра, “Sofascore” Шомуродовнинг ҳаракатларини 7,4 баллга баҳолади. Бу “Башакшеҳир” футболчилари орасидаги энг юқори кўрсаткич бўлди. Файзуллаев эса 6,9 балл олди.

Шомуродов учун бу Туркия чемпионатидаги жорий мавсумдаги 4-голи бўлди. Ўзбекистонлик ҳужумчи шу тариқа Суперлига тўпурарлар жадалида 2-ўринга кўтарилиб олди.

Маълумот учун, “Башакшеҳир” 4 турдан сўнг 4 очко билан турнир жадвалида 9-ўринда қолмоқда. “Галатасарой” эса мавсумни 3 та ғалаба ва битта дуранг билан 1-ўринда бормоқда.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг