Шоҳжаҳон Эргашев IBF рейтингида пастлади
Спорт
−
12 Январь 2024 10233 1 дақиқа
Халқаро бокс федерациясининг (IBF) январь ойи учун янгиланган рейтинги эълон қилинди. Мазкур йўналишда супер енгил вазн тоифасида камар учун жанг қилиб имкониятни бой берган ўзбекистонлик Шоҳжаҳон Эргашев рейтингда 6 поғона пастлади.
32 ёшли боксчи ўтган ойга кўра, 8-ўринни эгаллаганди. Январь ойи бўйича жадвалда Эргашев 14-поғонада қайд этилди.
Ярим ўрта вазн тоифасида жанглар ўтказадиган яна бир ўзбекистонлик боксчи Шаҳрам Ғиёсов эса ўтган ойдаги ўрнини сақлаб қолди (14-ўрин).
-69,8 кг даги чарм қўлқоп устаси Исроил Мадримов ҳам рейтингда бир поғона пастлади. У жадвалда 12-ўринни эгаллади.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь