Шоҳжаҳон Эргашев IBF рейтингида пастлади

Sport

−

image

Халқаро бокс федерациясининг (IBF) январь ойи учун янгиланган рейтинги эълон қилинди. Мазкур йўналишда супер енгил вазн тоифасида камар учун жанг қилиб имкониятни бой берган ўзбекистонлик Шоҳжаҳон Эргашев рейтингда 6 поғона пастлади. 

32 ёшли боксчи ўтган ойга кўра, 8-ўринни эгаллаганди. Январь ойи бўйича жадвалда Эргашев 14-поғонада қайд этилди.

Ярим ўрта вазн тоифасида жанглар ўтказадиган яна бир ўзбекистонлик боксчи Шаҳрам Ғиёсов эса ўтган ойдаги ўрнини сақлаб қолди (14-ўрин).

-69,8 кг даги чарм қўлқоп устаси Исроил Мадримов ҳам рейтингда бир поғона пастлади. У жадвалда 12-ўринни эгаллади.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends