Шоҳасан Мирзаматов нега қозоғистонлик жангчининг “визов”ини рад қилди?
Спорт
−
15 Август 2023
3426Аввалроқ қозоғистонлик аралаш яккакураш устаси Георгий Кичигин ўзбекистонлик спортчи Шоҳасан Мирзаматовни чемпионлик жангига чорлагани, бироқ у буни рад этаётгани ҳақида хабар берган эдик. Ўзбекистон вакили QALAMPIR.UZ'га аслида нима бўлганини очиқлади.
Мирзаматовга кўра, Қозоғистоннинг Оctagon лигаси унинг жанглардаги иштирокидан мафаатдор, яъни у қатнашган мусобақа кардлари ташкилотнинг ижтимоий тармоқлардаги фаоллигини оширмоқда.
“Уларга менинг иштироким керак, чунки сўнгги турнирда ҳам марказий жангдагига қараганда эронлик спортчига қарши жангим кўпроқ томоша қилинган. Лиганинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларини кўришингиз мумкин, мен қатнашган мусобақалар ёки менинг жангларим қолганларидан сезиларли даражада кўп кўрилган. Ташкилотга эса медиа керак шунинг учун улар энди ҳаракатга тушиб қолди. Бироқ ҳозир мени МPL билан янги шартномам бор ва жанг белгиланган”, дейди спортчи.
Шунингдек, ММА устаси Қозоғистон промоушени билан юзага келаётган муаммоларга ҳам ойдинлик киритди.
“Лига менга 1 йил учун 3 та шартнома таклиф қиляпти, бу жуда узоқ муддат. Шу билан бирга, улар қўядиган шартлар ҳам кўп, масалан, МPL'даги шартномам бошқа лигаларда жанг қилишимга тўсқинлик қилмайди. Оctagon’да эса бундай имконият йўқ. Улар таклиф қилаётган гонорар ҳам анча кам – “4 минг + 4 минг” доллар, бу эса МPL тўлайдиган пулдан анча кам”, дейди Мирзаматов.
Маълумот учун, Шоҳасан Мирзаматов фаолияти давомида жами 12 та жангда қатнашиб, уларнинг 10 тасида қўли баланд келган ва 2 марта мағлубиятга учраган. У охирги жангини жорий йилнинг 22 июль санасида эронлик рақиби Азади-Фарга қарши ўтказиб, биринчи раунднинг ўзидаёқ нокаут эвазига ғалаба қозонган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шоҳасан Мирзаматовнинг захира жангчиси сифатида ёки UFC президентининг Dana Whiteʼs Contender Series промоушени орқали ташкилот билан шартнома имзолаши кутилаётгани ҳақида хабар берилган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь