Шоҳасан Мирзаматов мағлубиятга учради
Спорт
−
07 Октябрь
7425Кеча, 6 октябрь куни Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ўтказилган “Octagon 64” турнирида ўзбекистонлик Шоҳасан Мирзаматов ҳам октагонга кўтарилиб, фаолиятидаги навбатдаги мағлубиятини қабул қилиб олди.
Бразилиялик Педро Фариасга қарши жанг қилган 33 ёшли Мирзаматов 1-раундда бармоғидан олган жароҳати оқибатида жангни давом эттиролмади.
Шундай қилиб, Мирзаматов MMA'даги 4-мағлубиятини қайд этди. Шу вақтга қадар Мирзаматов 13 та жангда ғалаба қозонган. Мирзаматовни мағлубиятга учратган 27 ёшли Фариас эса MMA'даги 11-ғалабасини расмийлаштирди. Шу вақтга қадар Фариас ўзи қатнашган 7 та жангда имкониятни бой берган.
LiveБарчаси