Шимолий Корея Япон денгизига иккита баллистик ракета учирди
Олам
−
27 Март 2023
3182Шимолий Корея Япон денгизига иккита баллистик ракета учирди. Бу ҳақда Жанубий Корея ва Япония ҳарбийлари хабар берди.
“Yonhap” ва NHK маълумотларига кўра, икки ракетанинг бири денгизга қулаган, иккинчиси эса Япониянинг эксклюзив иқтисодий зонасидан ташқарига тушган.
Шунингдек, Япония Мудофаа вазирлиги иккала ракета ҳам максимал 50 км баландликда тахминан 350 км масофани учиб ўтганини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 13 март куни АҚШ ва Жанубий Корея ҳарбийлари “Озодлик қалқони” деб аталувчи қўшма ҳарбий машғулотларини бошлаган эди. Бу машғулотлар Шимолий Корея таҳдидларига қарши қаратилган бўлиб, 11 кун давом этиши режалаштирилган. Бунга жавобан Шимолий Корея Япон денгизи томон “Хвасон-17” қитъалараро баллистик ракетасини учирган эди.
Бундан ташқари, жорий йилнинг 22 март куни КХДР тўртта қанотли ракета учирганди.
LiveБарчаси