Ким Чен Ин яна қизи билан ракета учирди
Олам
−
17 Март 2023
5013Кеча, 16 март куни Шимолий Корея АҚШ ва Жанубий Кореянинг минтақадаги машғулотларига жавобан “Хвасон-17” қитъалараро баллистик ракетасини муваффақиятли синовдан ўтказди. Бу ҳақда бугун, 17 март куни “Корея Овози” давлат радиостанцияси хабар берди.
“АҚШ ва Жанубий Кореянинг ишончли вакиллари томонидан КХДРга қарши ўтказилаётган провокацион ва агрессив кенг кўламли ҳарбий машғулотлар туфайли Корея ярим оролида энг беқарор вазият яратилмоқда. Бундай жиддий шароитда 16 март куни Корея Меҳнат партиясининг Марказий ҳарбий комиссияси “Хвасон” серияли қитъалараро баллистик ракеталарни ўқув-услубий ишга туширишни ўтказишга қарор қилди”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, ракета Пхеньяндаги аэродромдан учирилган. У 6045 км баландликда 1000 км масофани босиб ўтган. Ракетанинг учиш вақтидан бошлаб Япон денгизида шартли нишонни мағлуб этишгача бўлган парвоз вақти тахминан 67 дақиқани ташкил этган.
“Ўқув машғулотларининг бошланиши қўшни давлатлар хавфсизлигига ҳеч қандай салбий таъсир кўрсатмади. Бу КХДР стратегик қуролли кучларининг тўлиқ жанговар тайёргарлигини тасдиқлади”, дейилади давлат радиоси хабарида.
Манбага кўра, синовлар Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин томонидан бошқарилган. У қизи билан синов майдонига борган. Мазкур ракета КХДР томонидан жорий йил бошидан бери учирилган саккизинчи ракета бўлган.
Ракета синовидан сўнг Жанубий Корея Президенти Юн Сок Ёль 12 йил ичида биринчи марта Японияга борган. У Япония Бош вазири Фумио Кисида билан музокара ўтказиб, Пхеньяннинг ядровий ракета дастурини муҳокама қилган.
Эслатиб ўтамиз, 13 март куни АҚШ ва Жанубий Корея ҳарбийлари “Озодлик қалқони” деб аталувчи қўшма ҳарбий машғулотларини бошлаган эди. Бу машғулотлар Шимолий Корея таҳдидларига қарши қаратилган бўлиб, 11 кун давом этиши режалаштирилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь