Шимолий Корея қанотли ракета учирди
Олам
−
23 Март 2023
5699Кеча, 22 март куни КХДР тўртта қанотли ракета учирди. Бу ҳақда бугун, 23 март куни Жанубий Корея Миллий мудофаа вазири Ли Жонг Соп маълум қилди.
Қайд этилишича, Корея Республикаси Қуролли кучлари штаб бошлиқлари қўмитаси 22 март куни эрталаб КХДР шарқидаги Хамхун шаҳри ҳудудидан бир нечта қанотли ракеталар учирилганини пайқаган.
“Бизнинг маълумотларимизга кўра, тўртта ракета бор эди. Биз дастлабки таҳлилни ўтказдик. Корея Республикаси ва АҚШ бу маълумотларни янада синчиклаб текширмоқда”, дейди Жанубий Корея Миллий мудофаа вазири.
Шунингдек, Ли Жонг Сопга КХДР ўзининг ядровий каллакни миниатюралаштиришни якунладими ва Халқ Республикаси уни тактик қуролларга ўрнатишга тайёрми, деган савол билан мурожаат қилинган. У эса шимолий кореялик муҳандислар бу борада сезиларли ютуқларга эришганини маълум қилган.
Таъкидлаш жоизки, бугун, 23 март куни АҚШ ва Жанубий Корея икки корейс давлати чегараси яқинида кенг кўламли жонли ўқ отиш машқларини якунлаган. Полигон қуролсизлантирилган ҳудуддан 30 км узоқликда жойлашган. Манёврларга 100 га яқин гаубица ва зирҳли техника, шунингдек, 800 га яқин ҳарбий хизматчилар жалб қилинган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 13 март куни АҚШ ва Жанубий Корея ҳарбийлари “Озодлик қалқони” деб аталувчи қўшма ҳарбий машғулотларини бошлаган эди. Бу машғулотлар Шимолий Корея таҳдидларига қарши қаратилган бўлиб, 11 кун давом этиши режалаштирилган. Бунга жавобан Шимолий Корея Япон денгизи томон “Хвасон-17” қитъалараро баллистик ракетасини учирган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь