Россия Украинага яна ракета зарбаси берди. Қурбонлар бор
World
−
15:00 1019 1 minute
Бугун, 7 октябрга ўтар кечаси Россия қўшинлари Украина бўйлаб ракеталар, шу жумладан, баллистик ракеталар ва дронлар билан зарба берди. Бу ҳақда “Meduza” хабар қилди.
Киев мэри Виталий Кличконинг маълум қилишича, шаҳарда Оболонь, Шевченко ва Подол туманларидаги нотурар бинолар, офислар ва омборлар шикастланган. Дарница туманида Россия зарбаси оқибатида гаражда ёнғин чиққан, икки киши ҳалок бўлган, икки киши қутқарилган. Шунингдек, Россия қўшинлари Украинанинг бошқа ҳудудларига ҳам зарбалар берган.
Чернигов вилоятининг Прилуки шаҳрида ракета зарбаси оқибатида беш қаватли тураржой биноси шикастланган. Фавқулодда вазиятлар бўйича давлат хизмати Прилукида тўрт киши ҳалок бўлганини, 20 киши, жумладан, уч нафар бола яраланганини маълум қилган.
Бундан ташқари, Кременчуг шаҳрида ҳам тураржой бинолари шикастланган, маҳаллий ҳокимият жабрланганлар ҳақида хабар бермаган. Запорожьеда транспорт инфратузилмаси объектига, Днепрда эса саноат корхонасига ҳужум қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина Президенти Владимир Зеленский Россия Украинага кенг кўламли ҳужум тайёрлаётганини айтиб, аҳолини огоҳлантирган эди.
Live
All