Шифокорни калтаклаган эркакка нисбатан жиноят иши очилди

Жамият

image

Аввалроқ, Тошкентда 6-подстанциянинг тез тиббий ёрдам шифокори Жаҳонгир Хўжаевга нисбатан беморнинг яқинлари тажовуз қилгани ҳақида хабар берган эдик.

Бугун, 3 октябрь куни Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Матбуот хизмати тез тиббий ёрдам шифокори Жаҳонгир Хўжаевнинг калтакланиши бўйича маълумот берди ва ҳалат юзасидан жиноий иш очилганини маълум қилди.

29 сентябрь куни соат 23.58 да Юнусобод тумани ИИО ФМБ навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга кўра, соат 23:30 да шаҳар 7-сон клиник шифохонасига тан шикастлари билан 27 ёшли шифокор Жаҳонгир Хўжаев олиб келинган.

Аниқланишича, Жаҳонгир Хўжаев ўз хизмат вазифаларини бажариш давомида 21 ёшли фельдшер билан бирга чақирув томон йўл олган. Етиб келишгач, ўзини ёмон ҳис қилаётган Дилдора М.га укол қилиб, уни шифохонага етказишган. Қизнинг шифохонага маст ҳолатда келган 29 ёшли акаси Мирҳаёт М. аввал шифокорларни ҳақорат қилиб, сўнг Жаҳонгир Хўжаевни урган.

Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси (“Безорилик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов шифокорларнинг бўппосланиши бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига мурожаат йўллади.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент безорилик тез ёрдам

Баҳолаганлар

93

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг