Шифохонага ишга жойлаштиришни ваъда қилганлар ушланди

3-саҳифа

image

Андижон ва Жиззах вилоятида тиббиёт бирлашмасига ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилган шахслар қўлга тушди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, департаментнинг Пахтаобод тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Пахтаобод тумани тиббиёт бирлашмасининг кадрлар бўлими назоратчиси Б.Х. фуқаро М.С. нинг ишончига кириб, ушбу тиббиёт бирлашмасига ишга жойлаштириб қўйиши эвазига 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, департаментнинг Жиззах шаҳри бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Х.Э. фуқаро Ш.А. нинг ишончига кириб, уни Дўстлик тумани тиббиёт бирлашмасига ишга жойлаштириб қўйиши эвазига 21 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Билдирилишича, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нукус шаҳридаги умумтаълим мактаби ўқитувчиси мазкур мактаб директори ўринбосарининг топшириғига асосан, касбий сертификат олиш бўйича синовларидан ўтказиб бериш эвазига Чимбой туманида ишловчи ҳамкасбидан 1000 АҚШ доллари олган вақтида қўлга тушганди.


Мақола муаллифи

Теглар

пора тиббиёт бирлашмаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг