Шайхонтоҳурда 2 қаватли дўкон ёниб кетди (видео)
3-саҳифа
−
26 Ноябрь 3052 1 дақиқа
Бугун, 26 ноябрь куни Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида жойлашган 2 қаватли дўкон ёниб кетди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, соат 14:54 да 112 тизими орқали Шайхонтоҳур тумани, Истироҳат кўчасида жойлашган икки қаватли бинода ёнғин содир бўлгани тўғрисида шаҳар ФВБга хабар тушган. Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув бўлинмалари соат 15:03 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 15:09 да ўраб олинган ва соат 15:15 да бартараф этилган.
Билдирилишича, ёнғин оқибатида бинонинг тахминан 100 квадрат метр майдонда том ва ички қисми ёниб зарарланган. Ёнғин-ўчирувчиларнинг профессионал ҳаракатлари натижасида ёнғинни кенг тарқалишининг олди олинган. Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар тўғрисида хабар тушмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳридаги кафеда ёнғин чиққан эди. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар бўлмаган.
Live
Барчаси