Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг китоби қайта чоп этилди
Жамият
−
29 Октябрь 2019
8615Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг “Хислатли ҳикматлар шарҳи” китоби қайта чоп этилди. “Ҳилол” нашриёти томонидан чиқарилган китоб беш жилддан иборат. Мазкур беш жилдлик китоб 2015 ва 2017 йилларда ҳам чоп этилган.
Ушбу тўпламдан шайх Ибн Атоуллоҳ Сакандарийнинг “Ҳикамул-Атоийя” китобининг таржимаси ва батафсил шарҳлар ўрин олган. Унда Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг руҳий тарбияга оид асарларни ўрганишга оид мулоҳазалари, қалб кўзи берклигининг далили, алдамчи дунёга ўчлик ёки қалб назари каби кўплаб масалаларда мазмунли ва хислатли ҳикматлари келтириб ўтилган.
Эслатиб ўтамиз, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф 2015 йил 10 март куни Тошкент шаҳрида вафот этган.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг “Нақшбандия. Вазифлар ва зикрлар”, “Зикр аҳлидан сўранг” каби китоблари унинг вафотидан кейин чоп этилган.
Шунингдек, унинг “Қуръони Карим ва ўзбек тилидаги маънолари таржимаси” китоби ҳам “Ҳило” нашриёти томонидан бир неча марта чоп этилган.
LiveБарчаси
Путин Тўқаевга ҳам ҳамдардлик билдирди.
28 Декабрь