Шавкат Умурзоқов пойтахтда гул экишга қарийб 8 млрд сўм ажратди
Жамият
−
23 Апрель
4969Тошкент шаҳрида гул кўчатларини харид қилишга 7 млрд 920 млн сўм маблағ ажратилди. Бу ҳақда пойтахт ҳокими Шавкат Умурзоқовнинг қарори қабул қилинди.
Қайд этилишича, ушбу маблағ Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан ажратилади.
“Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан Ободонлаштириш бош бошқармаси тизимидаги ихтисослаштирилган бошқармалар ва туманлар Ободонлаштириш бошқармаларига гул кўчатларини харид қилиш билан боғлиқ харажатларга жами 7 920,0 млн (етти миллиард тўққиз юз йигирма миллион) сўм миқдорида маблағлар тақсимлансин”, дейилади қарорда.
Маблағларнинг бир қисми пойтахт туманларининг Ободонлаштириш бошқармаларига тақсимлаб берилган. Жумладан:
Шунингдек, қолган 5,2 млрд сўм маблағ эса Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармаси тизимидаги Ихтисослаштирилган бошқармаларига ўтказиб берилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг февраль ойида Андижонда қарийб 700 млн сўмга бир туп кўчат сотиб олинганди.