“Amirsoy”да 34 ёшли эркак тўсатдан вафот этди
Жамият
−
17 Февраль 2020
10803Кеча, 16 февраль куни “Amirsoy Resort” тоғ-чанғи курортида 34 ёшли эркак тўсатдан вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Ҳодиса соат 15:05 да содир бўлган. Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек туманида яшовчи 1986 йилда туғилган фуқаро И.А. дам олиш масканида тўсатдан соғлиғи ёмонлашиб вафот этган.
Суд-тиббий экспертизасининг хулосасига кўра вафот этишига сабаб “юрак хасталиги” экани маълум қилинган.
Эслатиб ўтамиз, “Amirsoy Resort” тоғ-чанғи курорти 2019 йилнинг 21 декабрь куни фойдаланишга топширилган. Жорий йилнинг 7 яванрь куни курортининг чанғи учиш трассасида бир одам ҳалок бўлганди.
LiveБарчаси