Шавкат Мирзиёев ЕХҲТ бош котибини қабул қилди

Жамият

image

Бугун, 21 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатга расмий ташриф билан келган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Феридун Синирлиўғлуни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, учрашувда ЕХҲТ билан иқтисодий-экологик, сиёсий ва гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинган.

Очиқ ва конструктив мулоқот юксак даражага чиққани, Ўзбекистоннинг ЕХҲТ ва унинг тизимидаги институтлар билан ҳамкорлиги изчил мустаҳкамланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилган. Ташкилот раҳбарияти Ўзбекистонга ташрифларни мунтазам амалга оширмоқда, ЕХҲТ ДИИҲБ миссиялари мамлакатимизда сайлов жараёнларини мониторинг қилишда фаол иштирок этмоқда.

Трансмиллий таҳдидларга қарши курашиш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, гендер тенгликни илгари суриш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш соҳаларида амалга оширилаётган қўшма лойиҳаларнинг натижалари алоҳида қайд этилган.

Томонлар кибержиноятчиликка қарши курашиш, рақамлаштириш ва сунъий интеллектни ривожлантириш, кадрлар малакасини ошириш, ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамда “яшил” кун тартибини илгари суриш каби устувор йўналишларда ҳам ҳамкорликни янада кенгайтириш зарурлигини таъкидлаган.

Ҳамкорлик бўйича янги “йўл харитаси”ни тайёрлаб, Ўзбекистонда ва ЕХҲТ доирасида бир қатор қўшма тадбирларни ўтказиш бўйича келишувга эришилган.

Минтақавий ва халқаро кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев ЕХҲТ Феридун Синирлиўғлу

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг