Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан учрашди (видео)

Жамият

image

Кеча, 8 май куни Москва шаҳридаги тадбирлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.

Суҳбат аввалида давлат раҳбарлари Ғалабанинг 81 йиллиги муносабати билан бир-бирини самимий қутлаган.
Ўзбекистон-Россия кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини аввалги олий даражадаги учрашувларда эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилган.

Ўзаро савдо ҳажми барқарор ошиб бораётгани, саноат, энергетика, металлургия ва бошқа тармоқларда лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилаётгани мамнуният билан қайд этилган.

Товар айирбошлаш суръатини сақлаб қолиш ва устувор тармоқларда кооперация лойиҳаларини жадаллаштиришга қаратилган мувофиқлаштирилган чора-тадбирларни қабул қилиш, шунингдек, ҳудудлар даражасида фаол алоқаларни давом эттириш муҳимлиги таъкидланган.

Фаол маданий-гуманитар алмашинувни янада таъминлашга алоҳида эътибор қаратилган.

Ўзбекистон ва Россия раҳбарлари халқаро аҳамиятга молик масалалар юзасидан ҳам фикр алмашган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакат халқини 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан табриклаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Владимир Путин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг