Шавкат Мирзиёев Вьетнам вице-президенти билан учрашди
Жамият
−
19:54 493 2 дақиқа
Бугун, 15 октябрь куни Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш саммити доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Вьетнам Социалистик Республикаси вице-президенти Во Тхи Ань Суан билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, учрашувда икки мамлакат ўртасидаги ўзаро манфаатли алоқаларни мустаҳкамлаш ва янада кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилган.
Учрашув аввалида Вьетнам делегацияси раҳбари Ўзбекистон етакчисига Вьетнам Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Бош котиби, мамлакат Президенти То Ламнинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказган.

Томонлар Ўзбекистон – Вьетнам муносабатлари жадал ривожланиб бораётганидан мамнунлигини таъкидлаган. Ўзаро товар айирбошлаш ҳажми изчил ортиб бормоқда, турли даражаларда мунтазам алоқалар йўлга қўйилган.
Нефть-кимё, электротехника ва тўқимачилик саноати, қишлоқ хўжалиги соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун кенг имкониятлар мавжудлиги қайд этилган.
Минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш саммити доирасида Шавкат Мирзиёев Қатар давлати амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний, Лаос Халқ Демократик Республикаси Президенти Тхонглун Сисулит ва Камбоджа Қироллиги Бош вазири Хун Манет билан учрашув ўтказгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь