Шавкат Мирзиёев Туркияга сафарини якунлади

Жамият

image

Кеча, 29 январь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга расмий ташрифи якунланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Анқара шаҳрида Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан музокаралар, шунингдек, икки давлат раҳбарлари раислигида Стратегик ҳамкорлик кенгашининг тўртинчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўпламини имзолаш маросими бўлди.

Оммавий ахборот воситалари учун баёнотларда Ўзбекистон ва Туркия етакчилари бўлиб ўтган музокаралар ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.

Давлат раҳбарлари Ҳатай вилоятида Ўзбекистон томонидан қурилган тураржой мажмуасини фойдаланишга топшириш, шунингдек, Истанбул шаҳрида ўзбек мактаби қурилишини бошлаш маросимида иштирок этдилар.

Ташриф тадбирлари якунлангач, Ўзбекистон Президенти рафиқаси билан бирга Тошкентга жўнаб кетди. “Эсенбоға” халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонларни Туркия вице-президенти Жавдат Йилмаз ва бошқа расмийлар кузатиб қўйди.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Туркия Ражаб Тойиб Эрдўған

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг