Шавкат Мирзиёев Туркистонда Садир Жапаров билан учрашди
Жамият
−
15 Май 1286 1 дақиқа
Бугун, 15 май куни Туркистон шаҳрида бўлиб ўтаётган Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммити доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровнинг учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, самимий мулоқотда Ўзбекистон – Қирғизистон дўстлик, яхши қўшничилик ва кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилган.
Ўзаро савдо ҳажми жадал ўсиб, саноат, қишлоқ, сув хўжалиги ва бошқа устувор соҳаларда кооперация лойиҳалари илгари сурилаётгани мамнуният билан қайд этилган. Маданий-гуманитар алмашинувлар кенгайиб бормоқда.

Олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари, энергетика ва транспорт соҳаларидаги йирик минтақавий лойиҳаларни, шу жумладан, “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўли қурилишини жадаллаштириш чоралари муҳокама қилинган.
Шунингдек, етакчилар минтақавий кун тартибининг муҳим жиҳатлари юзасидан фикр алмашган ва бўлажак олий даражадаги тадбирлар режасини кўриб чиққан.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев Қосим-Жомарт Тўқаев билан биргаликда Туркистон шаҳрида Ўзбекистон томонидан бунёд этилган масжид билан танишган эди.
Live
Барчаси